Саноат корхоналарини меъморий лойиҳалаш. методик қўлланма

О книге

Автор книги - . Произведение относится к жанру руководства. Год его публикации неизвестен. Международный стандартный книжный номер: 9785448326752.

Аннотация

Ушбу қўлланмада саноат биноларини, иншоотларни ва комплексларни назарий ва амалий лойиҳалаш асослари кўрсатилади. Жойлаштириш, классификациялаш ва корхоналарни гурухлаштириш, саноат районларини ва бўғинларини меъморий режавий шакллантириш ва уларни шаҳарни структуравий режалаштиришга таъсири, бош режаларни меъморий шакллантириш, саноат биноларни ва уларни интерьерларини ҳажмий режавий, конструктив ва композицион ечимлари, лойиҳалаш ечимларини иқтисодий масалалари кўриб чиқилади.

Читать онлайн Ибадулла Байджанов - Саноат корхоналарини меъморий лойиҳалаш. методик қўлланма


© Ибадулла Самандарович Байджанов, 2016

© Рустам Ибадуллаевич Самандаров, фотографии, 2016


Редактор Икрам Матякубович Хажиев

Корректор Махмуд Ибадуллаевич Самандаров


ISBN 978-5-4483-2675-2

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

И. С. БАЙДЖАНОВ

САНОАТ КОРХОНАЛАРИНИ

МЕЪМОРИЙ ЛОЙИҲАЛАШ


Тақризчилар: Архитектура номзоди. М. Б. Седмаматов

Меъмор А. А. Атамуратов

Техника фанлари номзоди И. М. Хажиев


Ушбу қўлланмада саноат биноларини, иншоотларни ва комплексларни назарий ва амалий лойиҳалаш асослари кўрсатилади. Жойлаштириш, классификациялаш ва корхоналарни гурухлаштириш, саноат районларини ва бўғинларини меъморий режавий шакллантириш ва уларни шаҳарни структуравий режалаштиришга таъсири, бош режаларни меъморий шакллантириш, саноат биноларни ва уларни интерьерларини ҳажмий режавий, конструктив ва композицион ечимлари, лойиҳалаш ечимларини иқтисодий масалалари ва меъморий лойиҳалашни усуллари кўриб чиқилади. Улар асосан чизмаларда, лойиҳаларда ва суратларда ўз ифодасини топган.

Меъморчилик олийгоҳларида ва факультетларида тахсил олаётган талабалар учун.

Урганч Давлат Университетининг архитектура ва қурилиш кафедраси қарори асосида чоп этишга тавсия этилди.

Кириш

Давлатимизнинг кучли қудратли асосини яратишда халқ фаровонлигини кўтаришда саноат қурилиши жуда катта роль ўйнайди

Халқ хўжалигининг бу соҳасига капитал маблағларни асосий ҳажми йўналтирилган. Жамият эҳтиёжлари негизида маҳсулот ишлаб чиқаришни, халқ хўжалигини зарурати ва иқтисодни мақсадга мувофиқ равишда таъминлаш саноат корхоналарини қуришнинг бош мақсадидир.

Саноат корхоналари замонавий шаҳарнинг муҳим таркибий қисмидир, кўп ҳолларда эса уларнинг пайдо бўлишида ва ривожланишида бош омилдир.

Корхоналарни лойиҳалаш жамоанинг биргаликдаги ижодий фаолиятидир, турли касб мутахасисларининг кўп қисмини ўзида мужассамлаштирувчи: технологлар, архитекторлар, конструкторлар, сантехниклар, энергетиклар, климатологлар, врачлар, социологлар дизайнерлар буларни хар бири аниқ ўзига яраша вазифаларни ечадилар. Лекин архитектор бу жамоада ўзининг касб мазмуни бўйича муҳим хусусиятга эга, яъни меҳнат муҳитини комфорт шароитини яратиш ва қурилиш- ни ташкиллаштиришда катта рол ўйнайди.

Унга қурилишни ҳажмий режавий шакллантиришда, уни структурасини ташкиллаштиришда, лойиҳа ғоясини ҳамма ишт- ирокчилари томонидан лойиҳа жараёнларини координациялашда бош роль ажратилади.


Рекомендации для вас