© Ибадулла Самандарович Байджанов, 2020
ISBN 978-5-0051-4563-5
Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero
М.Б.Сетмаматов Урганч Давлат университетининг «Қурилиш ва архитектура» кафедраси мудири доцент, архитектура фанлари номзоди
Қ. Ахмедов Урганч Давлат университетининг«Қурилиш ва архитектура» кафедраси доценти, техника фанлари номзоди
Байджанов И. С.
«ЧЕТ ЭЛ ЗАМОНАВИЙ АРХИТЕКТУРАСИ»
(Ўқув қўлланма)
Аннотация
Ушбу қўлланмада ХХ асрнинг замонавий чет эл архитектураси ривожланишига қисқача умумлаштирилган маълумот берилган. Жаҳон архитектурасининг асосий йўналишлари очиб берилган. Ушбу жараёнларни характерли чизғилари, айниқса уларни келиб чиқиши сабаблари сиёсий ва иқтисодий ахвол билан боғлиқлигини кўрсатади.
Хорижий маъморларнинг ижодий асарларидан намуналар келтирилган, стил ва йўналишлари кўрсатилган. Қўлланма Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган келгуси меъморлар учун.
Жаҳон архитектура тажрибаларини келгуси архитекторлар биринчи курслардан архитектура тарихи жараёнларини ўрганиш, сўнгра эса катта курсларда замонавий архитектурага оид маърузаларини тинглайдилар, бу борада ушбу қўлланма уларга ёрдам беради.
Қўлланмада даврлар архитектураси ривожининг ўзига ҳос хусусиятлари, услубий ва бадиий маҳорат таснифи, меъморчиликнинг шаклланиш стил ва йўналишларни тамойиллари иллюстрацияларда келтирилган.
Мақсад – келгуси меъморларда санъат тарихи, архитектура тарихи, шаҳарсозлик тарихи ва назарияси бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малакани шакллантиришдир, Бунда талабалар назарий билимлар, амалий кўникмалар, меъморлик тарихи, архитектура ютуқлари, архитектура жараёнларига услубий ёндашувни ҳамда илмий дунё қарашни шакллантириш вазифаларини бажарадилар.
Педагог архитекторлар ушбу фанни, катта ҳажмдаги материалларини қисқа муддатларда ўқитишда, катта қийинчиликларга дучор бўладилар.
Ўқув қўлланма фақатгина талабалар учун бўлиб қолмасдан, шунингдек етакчи курсларда замонавий чет эл архитектурасини ўқитувчилари учун ҳам фойдалидур.
Талабалар чет эл замонавий архитектурасининг мураккаб жараёнини умумий томонлари билан чегараланиб қолмасдан, ҳар томонлама аниқ тасаввурга эга бўлишлари керак.
Катта ҳажмдаги материалларни албатта тизимлаштириш, мураккаб тарихий жараёнларни схемалар асосида шартли классификациялаш, баён қилиниши керак бўлган материалларни тартибга солади, стилларни йўналиш ва оқимларни алмашишини аниқлаб кўрсатади.