Электроника асослари. Ўқув қўлланма

О книге

Авторы книги - . Произведение относится к жанрам другие справочники, физика, математика, техническая литература. Год его публикации неизвестен. Международный стандартный книжный номер: 9785005631657.

Аннотация

Электроника асослари ўқув қўлланмасида ярим ўтказгичлар ва ярим ўтказгичли асбоблар – диодлар, транзисторлар, пьезоэлементлар ва шу кабиларнинг физик асослари, тузилиши, схемалардаги шартли белгиси, ишлаш принципи, қўлланиши хақида маълумот берилган. Ўқув қўлланма талабалар, электроника бўйича мутаҳассислар, IT фанлари мутаҳассислари ва радио ҳаваскордарга мўлжанланган.

Читать онлайн Боходир Хошимович Каримов, Тожибой Мирзамахмудович Мирзамахмудов - Электроника асослари. Ўқув қўлланма


Редактор Салим Мадрахимович Отажонов

Иллюстратор Боходир Хошимович Каримов

Дизайнер обложки Ибратжон Хатамович Алиев

Корректор Ибратжон Хатамович Алиев

Рецензент, физико-математика фанлари доктори, Фарғона Давлат Университети физика-техника факультети профессора Салим Мадрахимович Отажонов


© Боходир Хошимович Каримов, 2022

© Тожибой Мирзамахмудович Мирзамахмудов, 2022

© Боходир Хошимович Каримов, иллюстрации, 2022

© Ибратжон Хатамович Алиев, дизайн обложки, 2022


ISBN 978-5-0056-3165-7

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Кириш

Электроника фани университет ва техника олий ўқув юртларининг «Технологикй таълим», «Физика» «Асбобсозлик», «Электроника ва микроэлектроника» йўналишидаги ўқиётган бакалавр талабалари учун асосий курс хисобланади.

«Электроника асослари» ўқув қўлланмасида етарли даражада расмлар, графиклар, жадваллар ва маълумотномалар берилган.

ПФ-60-сон – 28.01.2022.

2022—2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш масаласига давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Тараққиёт стратегиясининг асосий масалаларидан бири бўлиб, ҳамма сохаларида, жумладан, электроника, хисоблаш техникаси, радиотехника, робототехника ва информатикада сохада рақобатбардош кадрларни таёрлашдан иборат.

Шу муносабат билан электрониканинг замонавий элемент базасини кўз олдига келтирувчи, электрон асбобларининг тугун ва схемаларидаги барча қисмидан ўтаётган жараёнларни ўқувчига тушунтирувчи, юкори даражали мутахассис педагог кадрлар ва мухандис кадрлар тайёрлашга талаблар ортиб бормокда. «Олий ва ўрта махсус таълим Низоми» да келажак ўкитувчи, тарбиячилар, мухандисларга энг замонавий билим ва яхши тайёргарлик бериш керак деб, таъкидлаб ўтилган.

Университет ва техника олий юртларида «Электроника асослари курси», «Радиоэлектроника», «Радиоэлектрон қурилмалар ишлаб чикариш технологияси», «Радиоэлектроникадан амалий машғулот», «Микропроцессор техникаси» ва бошқа фанлар қатори асосий талабага политехник тайёргарликни беради.

Якин келажакда физик, технологик, биологик, химик ва кибернетикизланишларни комплекс қўллаб, электроникада катта муваффакиятларга эришилишни педагоглари назарда тутиш керак.

Электроника ўзининг ривожланиш жараёни ва РЭА нинг қиёфасига катта таъсир килиб, замонавий саноат ва қишлоқ хўжалиги, илмий текшириш ва медицинада; маиший хизмат ва транспортда, ўқитиш усулубларни такомиллаштириш ва алоқа воситаси хамда инсон фаолиятининг ҳамма сохаларида принципиал янги асбобяратиш имконини беради. Биз қуйида замонавий электроника ривожланишнинг айрим сохаларни келтирамиз.


Рекомендации для вас