Маънавий олам мусаввири

О книге

Автор книги - . Произведение относится к жанрам языкознание, прочая образовательная литература. Год его публикации неизвестен. Международный стандартный книжный номер: 9785005556967.

Аннотация

Инсоният тариҳи – ғоялар тарихидир. Токи инсон ва жамият мавжуд экан, қарама-қарши кучлар асосида қурилган дунёда ёруғлик ва зулмат, эзгулик ва ёвузлик, маърифат ва жаҳолат орасида абадий кураш кечади. Бу абадий кураш майдонида ким эзгулик тарафда-ю, ким ёвузлик томонда – абадий жумбок, мангу фалсафа…

Читать онлайн Оқилжон Ғофуров - Маънавий олам мусаввири


Редактор Ибратжон Хатамович Алиев

Иллюстратор Ибратжон Хатамович Алиев

Редактор Венера Ахмедовна Гафурова

Дизайнер обложки Ибратжон Хатамович Алиев

Технический редактор Азиза Гафуржановна Исмаилова

Редактор и бизнес-консультант Фаррух Муроджонович Шарофутдинов

Редактор Боходир Хошимович Каримов

Корректор Муътабар Ахмедовна Гафурова


© Оқилжон Ғофуров, 2021

© Ибратжон Хатамович Алиев, иллюстрации, 2021

© Ибратжон Хатамович Алиев, дизайн обложки, 2021


ISBN 978-5-0055-5696-7

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

МАЪНАВИЙ ОЛАМ МУСАВВИРИ

ГЁТЕ, «ФАУСТ» ВА ЭРКИН ВОҲИДОВ

Эркин Воҳидов – ўзининг сирли-соҳир, нафис оҳангларга йўғрилган бетакрор шеърияти, драматик асарлари, публицистик ва адабий-танқидий мақолалари ҳамда жаҳон адабиёти машҳур намояндалари ижодидан қилган таржималари билан ўзбек адабиёти хазинасига улкан ҳисса қўшган йирик сўз санъаткоридир. Айниқса, Ватан, жонажон Ўзбекистон, Истиқлол ҳақида битилган шеърий асарларида юртга фидойи шоир қалбида сўнгсиз фахр, ифтихор туйғулари жилоланиб туради.

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, қадимги Юнонистонда Аристофан комедияларини, французлар «Тартюф», «Дон Жуан», «Мизантроп» (Мольер), руслар «Ревизор» (Н.В.Гоголь) комедияларини саҳналаштириб, қанчалар севиб томоша қилса, халқимиз «Олтин девор» комедиясини шунчалик мароқ билан томоша қилади. Хусусан, ушбу қувноқ комедия жаҳоннинг қатор тилларига таржима қилиниб, театрларда саҳналаштирилди, ўзбек драматургияси нуфузини оламга ёйди.

Беназир шоир Эркин Воҳидовнинг таржимонлик фаолияти ҳам унинг ижодида катта салмоққа эга. У Йоҳанн Вольфганг Гёте, Расул Ҳамзатов, Сергей Есенин, Михаил Светлов ва Александр Блок сингари кўплаб машҳур жаҳон шоирларининг нодир шеърий асарларини ўзбек тилига юксак маҳорат билан таржима қилди. Жумладан, улуғ немис шоири Й.В.Гёте қаламига мансуб «Фауст» асари таржимаси адабиётимизда ва маданий ҳаётимизда улкан воқеа бўлди.

Йоҳанн Вольфганг Гёте (1749—1832) – улуғ немис ёзувчиси, даҳо шоир, етук драматург, файласуф, адабиётшунос ва давлат арбобидир. У, шунингдек, ҳуқуқшунос, табиатшунос, шарқшунос ва мусаввир сифатида теран заковат, қомусий билим соҳибидир. У жаҳон адабиёти хазинасини «Фауст», «Ёш Вертернинг изтироблари», «Ғарбу Шарқ девони», «Ҳамроз диллар» каби умрбоқий асарлар билан бойитган улуғ сиймодир. Хусусан, «Фауст» трагедияси жаҳон адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири саналади.


Рекомендации для вас