Алламжонов айбдор

О книге

Автор книги - . Произведение относится к жанру биографии и мемуары. Оно опубликовано в 2021 году. Книге не присвоен международный стандартный книжный номер.

Аннотация

Қўлингиздаги китобда менинг ҳали унчалик узун бўлмаган ҳаёт йўлим акс этган. Бу бадиий асар ёки монография эмас. Ушбу китобни ўқиган ёшларимиз ўзларига озгина бўлса-да, мотивация олсалар, фақат хурсанд бўламан. Хато, камчиликларга дуч келсангиз, айбга буюрмайсиз.

Китоб устида ишлаш жараёнида турли фикрлар бўлди. Хавотир, шубҳалар ҳам туғилди. Бироқ шахсий фикримча, агар кўнгил тоза, мақсад холис бўлса, Аллоҳнинг Ўзи асрайди.

Бундай китоблар бизнинг юртда ҳам шов-шувли янги- лик эмас, одатий ҳол сифатида, кўп бўлиши керак. «Китоб ўқи!», деб тарғиб қилсаг-у, лекин янги(ча) китобларни чоп этишга қўрқиб ўтирсак, ўтираверамиз. Ҳаётим давомида кўп ҳолатда Аллоҳга таваккал қилиб, шу бугунги даражага етиб келдим. Бу сафар ҳам худди шундай қиламан. Нима бўлса – пешонадан.

Пандемия даврида, уйда бекор ўтирганда, шу китобни ёзишни Аллоҳ кўнглимга солди. Яхшиликка бўлсин ило- ҳим.

Читать онлайн Комил Алламжонов - Алламжонов айбдор


Сўзбоши

Бу китоб нега керак?

Китоб ёзишдан мақсад учта бўлиши мумкин. Бундан иккиси менга тааллуқли эмас.

Биринчиси – пул ишлаш. Менда бундай зарурат йўқ.

Иккинчиси – қанчалик зўр эканимни бутун дунёга намойиш этиш. Лекин ўзимизда ҳам, чет элда ҳам кўпчилик мени танийди, боримча билади. Шундай экан, ҳеч кимни алдай олмайман.

Ва ниҳоят, учинчи сабаб – ўзим истаган инсонларга – ўн бешдан ўттиз ёшгача бўлган, атроф-оламга қараб туриб: «Бу ёғига нима қилсам экан? Кун сайин ўзгариб бораётган жамиятда қандай яшаб кетаман? Орқамда туриб берадиган, қўллайдиган одамим бўлмаса ҳам юзага чиқа олармикинман, кимга керакман ўзи? Орзуларим ушалармикин?» деб ўйланаётган ёшларга муҳим фикрларни етказиш.

Сизга ўзим ҳақимда, қандай қилиб оёққа турганим, ҳозирги даражага етишимга нималар туртки бўлгани ҳақида гапириб бермоқчиман. Ҳеч нарсани назардан қочирмасликка ҳаракат қиламан.

Бу китобни ёзишга киришгунча ўзимни жуда омадли деб ҳисоблардим. Бутун умр омад кулиб боққандек туюларди. Мана ҳозир ҳам, шинамгина уйимда, оилам даврасида ўтириб ёзяпман. Муваффақиятли бизнесим, қизиқарли лойиҳаларим бор. Пешонанинг ярқирагани шу эмасми?!

Лекин бошимдан ўтган воқеаларни бирма-бир эслаб, омадим чопган пайтдан кўра, ишим юришмаган вақтлар кўпроқ бўлганини тушундим. Битта муваффақиятга эришиш учун шунчалик кўп муаммога дуч келган эканманки, буни юз фоиз омад деб ҳам бўлмайди.

Биласизми, онам – доя-ҳамшира. Дояларга алоҳида имтиёзлар берилмаган. Биттагина кафолатланган қулайлик – фарзандларини ўзи ишлайдиган туғруқхонада, ишончли шифокорлар қўлида, ҳамкасб дўстлари орасида дунёга келтириш. Хуллас, мен туғиладиган пайтим шуям ўхшамаган, онамнинг ишхонаси санитария-дезинфекция ишларига – «мойка»га ёпилиб қолган.


I

Вазир келди

Гўдаклигимда катталарнинг оёғи остида ўралашиб, инжиқлик ёки шўхлик қилсам, бувим доим: «Уни тинч қўйинглар, уришманглар. Бу болам министр бўлади», – дердилар.

У вазир бўлади.

Нега ундай деганларини билмайман. Бувимнинг фикрича, оиламизда мендан бошқа ҳеч ким министр бўлолмасди. Автослесарь билан ҳамширанинг ўғли бир кун обрў-эътиборли, катта одам бўлишини хаёлга ҳам келтириш қийин эди.

Ойимни саволга тутаман. Улар ҳам бувим нега бундай деганларини билмайдилар.

Мана энди, орадан ўттиз йилдан кўпроқ вақт ўтиб, ЎзМАА1 биносининг холида турибман. Министр бў-либ. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг директори мақомига кўра вазир ҳисобланади. Каттагина бинонинг биринчи қавати. Девор, шифтлари тўкилай дейди, поллари чириб ётибди, ҳамма ёқ вайрона, чиқинди. Ҳатто вазирнинг, яъни менинг хонамдан канализациянинг бадбўй ҳиди анқийди. Сталин давридан қолган бу эски иморат охирги марта қачон таъмирланганини биров эслолмайди.


Рекомендации для вас