Силаи раҳм. Роман

О книге

Автор книги - . Произведение относится к жанру современная русская литература. Год его публикации неизвестен. Международный стандартный книжный номер: 9785005300713.

Аннотация

Қаҳрамонимиз Анвар ўз онаси томонидан тиригича кўмилади. Тубанлик ботқоғига ботади. Ўкинчли ноласи, мўнис она тимсолидаги фаришта дуолари, ўгитлари сабаб дунё сахнасига ўз байроғини қадайди. Аммо биргина мактуб у қадаган байроқни чўрт бўлади. Она тимсолидаги фаришта сабаб, у узилган ришталар уланганини, ўзи билмаган холда силаи раҳмни тиклаганини билмай қолади. Фаришта аслида шайтонлигини билиб, Анвар ўртадаги силаи раҳмни узган, уни она меҳридан жудо қилган душманни авф этармикан?

Читать онлайн Зулфиябегим Адҳамзода - Силаи раҳм. Роман


© Зулфиябегим Адҳамзода, 2020


ISBN 978-5-0053-0071-3

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Сўз боши

Асар қаҳрамони Анвар ёшлигида етим бўлиб қолади, уни бутунлай етим деб бўлмайди аслида. Унинг онаси тирик-ку аммо, енгилтак, ва ҳаётда ўз йўлини йўқотганлиги учун унинг борлиги Анварга умуман фойда бермайди, агар онасининг ёнида яшагани, рўзғорини ва кийим-кечагини ҳисобламасак албатта.

Ўсмирлигидан ёлғиз қолган, ҳеч кимга керак бўлмаган Анвар, йиллар сайин руҳан тушиб боради. Улғайгач жамиятга ҳам кераксизлигини сезади. Ҳаётда мақсадсиз бир дайдига айланган йигитга Аллоҳнинг раҳм назари тушиб, кунлардан бир кун омад кулиб боқади, унинг йўлидан бир фариштсифат аёл чиқиб қалбида имон нурини уйғотади. Унга ёшлигида ота-онасидан олиши керак бўлган таълим тарбияни, кеч бўлсада бера бошлайди.

Аёл жамиятдан ажралиб бўлсада Анварнинг тарбиясига қаттиқ бел боғлайди ва мақсадига етади. Аммо аёлнинг дилидаги пинҳон сирлари очилиб, ҳақиқат юзага чиққанида Анвар фаришта деб билган аёлнинг нурли нигоҳлари, унинг кўз ўнгида қандайдир вақтга йўқолади. Асар гарчи тўқима бўлсада, ундаги воқеалар афсуски ҳаётда учраб туради.

Бош қаҳрамон Анвар бўлишига қарамай, иккинчи даражали қаҳрамон, Меҳрибон аянинг жасорати ва ундаги инсонийлик туйғуларига алоҳида урғу берилган. Меҳрибон аядек устозларни ҳурмат қилиш, улар хақида бир эмас, минглаб достонлар ёзиш керак назаримда. Анварга ғойибдан учраган бу аёл, Анварнинг онасига бўлган, нафрат қобиғига ўралган, аммо ичида яширин муҳаббати туфайли берилган совға эди. Меҳрибон аяга эса Анвар, унинг, имонини синаш учун берилган бир синов эди. Яратган қалбларимизни кўрувчидир. Бу асар билан муаллиф, ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ ўз бандаларини ташлаб қўймаслиги, инсон ҳамиша умид билан интилишда ва сабр билан мақсад сари одим-лашда давом этиши керак демоқчи.

Муаллиф яна алоҳида аҳамиятни инсонни қандай одам бўлиши унинг узоқ ўтмишига, яъни психологик хотираларига бевосита боғлиқ, ёш ниҳолни мажруҳ қилмаслик керак, акс ҳолда ундан ширин мева олиб бўлмайди демоқчи. Бола тарбиясидаги биз учун арзимас туюлган хатолар, келажакда тузатиб бўлмас фожиаларга олиб келиши ҳеч гап эмас демоқчи.

Асар гарчи аёл киши томонидан ёзилган бўлса-да, ундаги қабр, қироат, билан боғлиқ воқеалар сабаб шариатимизда аёл кишининг қироати аврат саналгани ва қабрларни суватиш аёл кишига хос эмаслигини ҳисобга олган ҳолда, асар бошида муаллиф отахон образига мурожаат қилган.


Рекомендации для вас