Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман

О книге

Автор книги - . Произведение относится к жанру современная русская литература. Год его публикации неизвестен. Международный стандартный книжный номер: 9785005199928.

Аннотация

Бу китоб тархий қўлланма эмас, аммо муаллифнинг ўша даҳшатли туши туртки бўлган, реал воқеалар асосида ёзилган роман. Бу романда сиз муҳаббат учбурчаги, зиддиятли тўқнашувлар, бевақт қурбон бўлган ҳалқ қаҳрамонларининг ички кечинмалари билан танишасиз. Уларнинг хаётидаги кескин бурилишлар, қувонч кўз ёшлари, шиддатли жанг истироблари сизни бефарқ қолдирмайди.

Читать онлайн Зулфиябегим Адҳамзода - Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман


© Зулфиябегим Адҳамзода, 2020


ISBN 978-5-0051-9992-8

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Сўз боши

Табиаят сир асрорларга тўла, ундаги ечилмаган муаммолар талайки, асти қўяверасан киши. Баъзан шундоққина кўз ўнгингдаги мўжизани кўрмайсан-у, ўзга юртнинг эртаклари-ю, чўпчак ва афсоналаридан завқланиб хаёлларга чўмасан, уларга ошно бўлиб ўзлигингни унутасан. Чарҳнинг гардиши айланганида, ундаги сув ҳар томон бир маромда сачрагани каби, мўжизалар ҳам дунёга шундай тенг ёйилган чамамда. Мисрни мўжизаларини кўзи очиқлигида кўриб, улар орасида сайр қили-шни, унинг узоқ ўтмишига хаёлан сайр айламоқликни орзу қилмаган киши бормикин дунёда, ёки Римнинг харобалари орасида, ўзини ўша давр Еленаларига қиёсламаган, ёхуд Гладиатор жангларида иштирок этишни истамаган йигит бормикин?

Шундай ўй хаёлларнинг сокин ўрмонида сайр қиларканман, беихтиёр рашким келади. Нега? Нечун биз ўзга юртнинг эртакларидан завқ оламиз? Буюқ шаҳслар бизнинг заминда наҳот унмаган? Наҳот гўзалликда офтобни-да кўзларини қамаштирган, ақл заковатда Мидеяни ўз соясининг, қаро пардаси остига ғарқ қилувчи Зукко аёлларимиз хотиралардан ўчган бўлса? Эй воҳ, заминимиз ўз жилоси ва бир замон-лардаги шуҳрати, ёхуд жаннатмонанд табияти билан, балки дунёга донғи таралган алломалари билан ўзга юртларнинг ҳасадини қўзғатгани туфай-лидирки, заминимиз қаҳрамонлари ўша латофатли оқила маликалар-у, жасоратда оламни зир титратган саркардаларимиз афсоналари битилган китоблар, бир замонлар ваҳшийларча бостириб келган ғанимларнинг оёқлари остида, улар аланга олдирган ўт ичра ёниб кул бўлган бўлса ажабмас. Аммо тарих ўлмайди, китоблар ёниб битган бўлса бордир-ку, лекин ҳалқ унутмайди. Кимдир, қаергадир қайд этгани борки, бизгача барибир етиб келмоқда.

Кунлардан бир кун мен қандайдир Сағана ичига кириб қолдим. Сағана деворлари нураб кетган, бор йўғи тўрттагина қабрни ўз ичига олган, қоронғу мақбара ичида қандайдир одамлар. Бири қотмадан келган, устида оқ чит матодан кўйлак, кўйлакнинг олдига жияк тикиб, бўйин ўмизига боғич қилинган. Кенг шалварини этикни ичига кистириб олган. Аммо улардан бири ажралиб турибди. Ўрта бўйли, тўлачадан келган, ёши чамамда 35—38 ёшлар орасида, сочи Эътиборимни тортди. Теппаси узунроқ қилиб ўстирилгани учун ҳар энгашганида олдига тушиб ҳалақит бераяпти. Бошини силаб сочларини ортга ташлаган бўлиб, яна енглари шимарилганча зўр бериб, бор кучи билан бурчакда турган қабр тошини суришаяпти. Қабр тоши тим қора, силлиқ эмиш, ўша тошнинг ўртасидамас, пича берироғида дарзи бор. Дарз ичига чанг тўлгани учун тошнинг сайқалини синдириб, ажралиб турибди. Қора тош, бошқалардан баҳайбатлиги билан ажралиб турибди. Мен сағана ичидаман-ку, аммо бояги кишилар олдига бора олмаяпман. Қалин ойна ортидан уларнинг қабрни очишларини кузатаяпман. Қаерга? нимага келганимни ҳам англол-май турганимда, ўнг тарафимдан, эркак кишининг овози эшитила бошла-ди. – «Бу Амир темур қабри, уни очишмоқчи, уларни тўхтат, йўқса уруш бўлади». – деб улар томонга ишора қилди. ўгрилсам ҳеч зо йўқ.


Рекомендации для вас