АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма

О книге

Автор книги - . Произведение относится к жанру прочая образовательная литература. Год его публикации неизвестен. Международный стандартный книжный номер: 9785449685995.

Аннотация

Ушбу ўқув қўлланма аҳоли пунктлари ва жамоат марказларини меъморий режавий ташкиллаштириш муоммасига бағишланган, китобда шаҳарсозликни режалаштириш, ривожлантириш, қишлоқ худудларини аҳоли пунктларини ва жамоат марказларини замонавий талаблар асосида шакллантиришга қаратилган. Ўқув қўлланма архитектура ихтисоси бўйича таҳсил олаётган талаба, магистрантлар, лойиҳа институтларида ишлаётган ва ушбу масалага дахлдор барча мутахассислар учун ҳам фойдалидир.

Читать онлайн Ибадулла Байджанов - АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма


© Ибадулла Самандарович Байджанов, 2019


ISBN 978-5-4496-8599-5

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero


Тақризчилар

М. Қ. Ахмедов Ташкент Архитектура ва Қурилиш институтининг «Шаҳарсозлик ва ландшафт архитектураси кафедраси”нинг профессори, архитектура фанлари доктори

М.Б.Сетмаматов., Урганч Давлат университетининг «Қурилиш ва архитектура» кафедраси мудири доцент, архитектура фанлари номзоди.


Байджанов И. С.

Аҳоли пунктлари ва жамоат марказларини

меъморий режалаштириш


Аннотация

Ушбу ўқув қўлланма аҳоли пунктлари ва жамоат марказларини меъморий режавий ташкиллаштириш муоммасига бағишланган, китобда шаҳарсозликни режалаштириш, ривожлантириш, қишлоқ худудларини аҳоли пунктларини ва жамоат марказларини замонавий талаблар асосида шакллантириш, хўжалик корхоналари худудларини режалаштириш ва ташкил қилиш лойиҳаларини ишлаш услублари ёритилган.

Ўқув қўлланма архитектура ихтисоси бўйича таҳсил олаётган талаба, магистрантлар, лойиҳа институтларида ишлаётган ва ушбу масалага дахлдор барча мутахассислар учун ҳам фойдалидир.

Сўз боши

Китобда аҳоли худудларини режавий тузилишининг шаклланиши ва ривожланиши истиқболлари, шаҳарнинг аҳоли жойлашган ишлаб чиқариш ва рекрация худудларини лойиҳалаш хусусиятлари кўриб чиқилади.

Асосий эътибор шаҳарсозликка ва аҳоли яшайдиган худудларни лойиҳалашнинг долзарб муаммоларига қаратилган. Ўқув материали амалдаги меъёрий хужжатлар асосида ҳозирги замон шаҳар қурилишини, амалиётини, шаҳар ва қишлоқларни эътиборга олган ҳолда ёритилди.

Аҳоли пунктлари ва жамоат марказларини шакллантириш жаҳон тажрибасини қўлланган ҳолда турли мисолларда ва лойиҳаларда ўз ифодасини топган, ўқув қўлланма талабалар ва магистрантлар ва шу соҳа мутахассислари учун, ўқиш жараёнида ва ишда турар жой, қурилишнинг ривожланиши, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ бўлган ҳамда схематик бош режаларни ишлаб чиқишда хўжалик корхоналарини худудларини режалаштириш лойиҳаларини ишлашда катта таянч бўлади

Шунингдек марказий майдонларни ташкиллаштириш, жамоат марказларида мактабгача ва мактаб объектлари, тиббий муассасалар, маданий-ижтимоий, хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш, савдо-маиший хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштириш, спорт иншоотлари, марказларни кўкаламзорлаштириш ва дам олиш масканлари, транспорт схемаларини қишлоқлараро жамоат марказларини шакллантиришда катта омил бўлади.


Рекомендации для вас