Мустақиллик меъморлари. (Ҳисобат- лавҳалар)

О книге

Автор книги - . Произведение относится к жанрам общая история, современная русская литература. Год его публикации неизвестен. Международный стандартный книжный номер: 9785448341694.

Аннотация

Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи ташкил қилинганига 35 йил тўлди. Ушбу даргоҳ раҳбари, меъморчилик фанлари номзоди, Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати И.С.Байджанов ана шу қутлуғ санага бағишлаб ёзган кўлингиздаги тўйёна китобда коллежда сўнгги ҳисобот йилида амалга оширилган ишлар, келгуси режалар ҳақида ҳикоя қилинади.

Читать онлайн Ибадулла Байджанов - Мустақиллик меъморлари. (Ҳисобат- лавҳалар)


© Ибадулла Самандарович Байджанов, 2016

© Рустам Ибадуллаевич Самандаров, фотографии, 2016


Редактор Абдулла Сафоев

Корректор Махмуд Ибадуллаевич Самандаров

Корректор М. Сафоева


ISBN 978-5-4483-4169-4

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи ташкил қилинганига 35 йил тўлди. Ушбу даргоҳ раҳбари, меъморчилик фанлари номзоди, Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати И.С.Байджанов ана шу қутлуғ санага бағишлаб ёзган кўлингиздаги тўйёна китобда коллежда сўнгги ҳисобот йилида амалга оширилган ишлар, келгуси режалар ҳақида ҳикоя қилинади.

Китобнинг «Мустақиллик меъморлари» деб номланиши бежиз эмас. Зеро ҳар ким ўз касбининг чинакам меъмори бўлиб, буюк келажак йўлида сидқидилдан хизмат қилишга бурчлидир. Шу жумладан Ўзбекистон мустақил мамлакатимизни гуллаб яшнашига, буюк келажакни тобора яқинлаштиришга, истиқлол ғалабаларини мустаҳкамлашга Урганч қурилиш касб – ҳунар коллежи аҳил жамоаси ҳам ўзига яраша муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.


Мустақилликни мустаҳкамлашга ҳисса

(Сўз боши)

Хоразм! Жаҳонга не-не улуғ зотларни етказиб берган бу кўҳна ва навқирон воҳа ўз бунёдкорлиги билан ҳам маълум ва машҳурдир. Бу қадим юрт бўйлаб кезар экансиз, ҳаётнинг бир ҳикматидан огоҳ бўласиз. Меъморчилик бу ўлкада азал азалдан жуда катта қадр-қимматга эга, энг ардоқли ва фахрли касб. Воҳа ҳунармандчилигининг гултожи. Бир-биридан муҳташам ва мустаҳкам бинолар, саройлар, қасрлар, меъморлар ва қурувчиларнинг ақл – заковати, билим ва маҳорати ҳаммасидан ҳам муҳими ўз она юртига меҳр ва садоқати туфайли қад ростлаган. Биргина қадим Хива обидалари буни исботлаб турибди. Кейинги йилларда, айниқса Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришганидан сўнг ўтган қисқа давр мобайнида бунёд этилган замонавий иншоотлар эса бугунги авлодларнинг аждодларимизнинг улуғ ишларини астойдил давом эттираётганлигидан далолат бериб турибди. Аҳоли истиқомат қиладиган уйлар, ишлайдиган ёки ўқийдиган даргоҳлар, қўшма корхоналар, йўллар, кўприклар буларнинг барчаси ажойиб касбукорлик соҳиблари – қўли гул қурувчилар томонидан бунёд этилган ва бу эзгу ишлар узлуксиз давом эттирилмоқда.

Ушбу китобда Хоразмда меъморлар, қурувчи кадрлар тайёрлаш борасида самарали фаолият кўрсатиб келаётган Урганч қурилиш коллежининг иш тажрибалари тарғиб қилинади. Кўплаб ёш йигит қизларни малакали мутахассислар қилиб етиштириб, мустақил ҳаётга йўллаётган билим юрти жамоасининг ибратли ишлари аниқ ва чуқур тахлил қилинади. Факт ва рақамларда қайд этилади. Айни пайтда меъмор масъулияти, қурувчи қадри ҳақида фикр мулоҳазалар билдирилади. Келажакда коллеж жамоаси олдида турган улуғвор вазифалар кўрсатиб ўтилганки, бу аҳил жамоанинг бундан буён ҳам ёш авлод баркамоллиги йўлида янада фаол, жўшқин ва изланиш ташаббускорлик, ташкилотчилик билан, элим деб, юртим деб ёниб ишлашни кўнглига тугганлигидан ёрқин нишона эканлигини ифода этади.


Рекомендации для вас