© Ибадулла Самандарович Байджанов, 2016
© Рустам Ибадуллаевич Самандаров, фотографии, 2016
Редактор Абдулла Сафоев
Корректор Хайитбой Абдуллаев
Корректор Махмуд Ибадуллаевич Самандаров
Корректор Зевар Махмудова
ISBN 978-5-4483-2788-9
Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero
Хоразм бебаҳо маънавият, илм-у маърифат, бетакрор санъат гўшаси, буюк қадриятлар гултожи бўлмиш «Авесто» асари яратилган ўлка, жахонга Ал-Хоразмий, Беруний, Замаҳшарий, Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Махмуд, Огаҳий каби улуғ зотларни етказиб берган кўҳна ва навқирон воҳа. Бу қадим юртда бунёдкорлик хам азалдан ардоқланиб, воҳа шуҳратини аланга таратилишида муҳим аҳамият касб этиб келган. Меъморчилик Хоразмда энг фахрли касб сифатида қадр қиммат топган. Бир-биридан муҳташам ва мустаҳкам бинолар, саройлар, қасрлар, мачит – мадрасалар, миноралар фикримиз исботи. Осмон остидаги очиқ музей деб эътироф этилган Хива обидалари меъморлар меҳнати ва ва маҳоратини ўзида мужассам этиб турибди. Кейинги йилларда, айниқса Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига эришилган 14 йил ичида бунёд этилган қатор замонавий иншоотларда ҳам ота-боболаримизнинг бунёдкорлик, меъморчиликка меҳр-у садоқати, ихлос ва муҳаббати мужассам эканлиги намоён бўлиб турибди.
Урганч курилиш касб-ҳунар коллежи жамоаси мана 40 йилдирки қурувчи кадрлар тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилиб келмоқда. Ушбу китобда билим ва касб-хунар даргоҳининг босиб ўтган йўллари, иш тажрибалари, ютуқлари, ибратли ишлари таҳлил этилади. Китоб муаллифи, Хоразмда илк бора меъморчилик фанлари номзоди унвонига сазовор бўлган Ибадулла Байджанов воҳада ўзининг ташкилотчилиги, ташаббускорлиги, заҳматкашлиги ва фидоийлиги билан танилган инсон. Ўн беш йилдан ошиқ Урганч шаҳри Бош меъмори вазифасида ишлаб воҳа марказини кўркам, чиройли, серфайз бўлишига катта ҳисса қўшган. 1988 йилдан буён Урганч қурилиш Техникуми (ҳозирги пайтда коллеж) директори сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Унинг ташкилотчилиги ва раҳнамолиги билан коллеж республикадаги намунавий ўқув ва касб-ҳунар даргоҳларидан бирига айланди.
И. Байджанов иқтидорли ижодкор хамдир. Ўндан ошиқ рисола, 120 дан ошиқ илмий-оммабоп мақолалар муаллифи, «Ҳумо қўнган шаҳар» китоби «Олтин мерос» халқаро жамғармасининг Хоразм вилояти бўлими мукофотига сазовор бўлди. Унинг мамлакатимиз мустақиллигининг 14 йиллигига бағишланган навбатдаги китоби айни пайтда ўзининг 40 йиллигини нишонлаётган қадрдон жамоасига, она юртига меҳр-муҳаббати, садоқати нишонасидир.