Ландшафт меъморчилиги муҳитини шакллантириш. Услубий қўлланма

О книге

Автор книги - . Произведение относится к жанру руководства. Год его публикации неизвестен. Международный стандартный книжный номер: 9785448324383.

Аннотация

Мазкур ўқув услубий қўлланмада ландшафт архитектурасини замонавий. Шаҳарлар худудида кўкаламзорлаштиришни эстетик шакллантириш ва классификациялаш ҳамда типологик-жараёнлар буйича маълумотлар берилади. Ландшафт архитектураси объектларини лойиҳалаш буйича асосий масалалар яратилади, ободонлаштириш элементлари, жиҳозлари, шунингдек интерьерларни кўкламзорлаштириш ва қишқи боғларни ташкил этиш, декоратив гулзорларни безаш масалалари чизмаларда, лойиҳаларда суратларда кўрсатилади.

Читать онлайн Ибадулла Байджанов - Ландшафт меъморчилиги муҳитини шакллантириш. Услубий қўлланма


© Ибадулла Самандарович Байджанов, 2016

© Рустам Ибадуллаевич Самандаров, фотографии, 2016


Редактор Махмуд Ибадуллаевич Самандаров

Корректор Мақсад Сетмаматов


ISBN 978-5-4483-2438-3

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Кириш

Ландшафт архитектураси сермазмун ва серфайз тарихий тажрибалари билан яқиндан танишиш аввалом бор, бўлажак меъмор-ландшафтчилар учун зарурдир. Бироқ, бу танишиш бугунги кунда на фақат уларга, балки меъморчиликнинг бошқа соҳаларида ишлаётган архитекторларга ҳам бирдай аҳамиятлидир. Сир эмаски, архитектура мутахассисликларининг таълим жараёнида талабаларнинг ландшафт меъморчилиги сирларини чуқур эгаллашга имкониятлари чегараланган. Буни бакалавр босқичи ўқув режасидаги Ландшафт архитектураси фанига ажратилган соатлар ҳажмидан ҳам билиб олиш мумкин. Ушбу қўлланмани ёзишдан мақсад ана шу номувофиқликни тўлдириш ландшафт архитектураси босиб ўтган тараққиёт жараёнида орттирган бой тажрибалари ҳақида тушунча бериш ва бу соҳадаги муҳим амалий ишлар билан талабаларни таништиришдир.

Замонавий тушунчаларга кўра маълумки, архитектура деганда инсоният жамияти ва унинг ҳар бир аъзоси учун зарур бўлган қулай ва шинам мухит яратишга қаратилган ижодий ва амалий фаолият тушунилади.

Архитектор яратадиган ҳаётий мухитлар сифатига қараб турлича бўлиши мумкин. Энг аввало бу ташқи атроф мухитдан бутунлай ёки қисман ажратилган ва сунъий яратилган меъморий қурилмадир. Бундай мухит турли бинолар ва иншоотлар кўринишида шакллантирилган бўлади. Улар асосан ер саҳнидан шакллантирилса-да, бироқ улар сафида ер ости, ва бошқа турли туман қурилмалар бўлиши мумкин. Бундай бино ва иншоотлар одатда ички ва ташқи деворлар, ёпмалар билан чегараланган бекиёс муҳитни ёки ярим очиқ, ярим ёпиқ муҳитни ташкил қилувчи қурилмалардан тузилган архитектура объектларидир.

Архитекторлар яратадиган муҳитнинг яна бир кенг соҳаси ҳам мавжудки, улар ички ва ташқи қурилмалар билан чекланмайдиган очиқ фазовий муҳитдир. Буларга кўчалар, майдонлар, гулзорлар, ҳиёбонлар, соҳиллар, микрорайонлар ичидаги боғлар, скверлар, бульварлар, махсус парклар, истирохат боғ-саройлари, миллий боғлар, хиёбонлар мўъжаз боғлар ва тарихий ландшафтлар киради.

Ландшафт архитектураси асрлар давомида боғ-истироҳатчилик санъатининг шаҳарсозлик санъатига уйғунлашиб кетишувида кўча ва йўллар ўтказиш, майдонлар ташкил қилиш ва уларга композициялар бериш асосида шаклланган. Ҳамма даврлар шаҳарлари очиқ муҳитли майдонларнинг шаклланишида ёнма-ён икки режавий йўналиш мунтазам ва табиий манзаравий композицион режалар қўлланиб келинган. Бу икки йўналиш доимо бир-бирини тўлдириб, бойитиб келган. Ҳар қандай мунтазам режали композиция ҳам тирик табиат қучоғига уйғунлаштирилган.


Рекомендации для вас