Дунёвий давлатчилик моҳиятида жо ва номоддий жараён бўлмиш, қонуниятли маълумотларга асосланмиш таълим одамий мавжудот ўз дунёвий ҳаётида кашф ва жорий эта олмиш қонуниятлар асосида шаклланмиш ҳолатда эрмас, балки одамий мавжудот номоддий моҳиятига мос қонуниятлар бирла шаклланмиш ҳолатида, яъни ўз қонуниятида кечур ҳолатдагина они ижтимоий шахс эрмас, йўқ, балки ўз мавжудотлик қонуниятида бўлмиш, ибтидодин торта қонуниятида мавжуд турмиш дунёвий мавжудотлик тараққиёти олиб чиқа олур, холос.
КИРИШ
Чексизлар поёнин илғамоқликка одамий мавжудот ожиз борлиқ ва ондин таралур қонуният ижроси сифатида!
Қонуният!
Ул недур?
Моддий борлиқ-дунё, одамий мавжудот ифодасида, ҳақ қонун бирла, яъни қонуниятлар бирла яратилмишми ёинки ул ўз тартибсизлигидами?
У ҳолда не учун одамий мавжудот назарига борлиқ-дунё-ҳаётда қонуниятсиз, яъни қонуниятлиликка тўғри келмас жараёнлар ул қадар мўл?
Умуман, қонуниятнинг одамий мавжудот дунёвий ҳаёти учун аҳамияти не?
Чангалзорларда парранда-ю даррандалар мутлақ эркин яшамоқликда эркан, не учун одамий мавжудот ҳар недур қонун-қоидаларга амал бирла яшамоқлиги шарт турур ва онинг учун мутлақ эркинликнинг фойда ва зарари не?
Борлиқ!
Бул борлиқ-коинот одамий мавжудот зоти ҳаёти давомида ончалар мавжудким, ул онинг борлигин, қай йўсинда бор турмоғин эътиборга ҳам олмай қўйгуси, яратилмиш дунё ва онда одамий ҳаётда «эсмиш» «даврлар шамоли» они ўзига мафтун қила эътиборин нари торта кетгусидур…
Дунёким, онинг ҳаракати суронли ва таралмиш маълумотлари тўзонли жараёндур. Жуда тўзонли!..
Дунёниким, одамий мавжудот ўзига тааллуқли қисмин ўз тасаввурларида қонуниятли ва қонуниятсиз фикрлар аралашмасида пайдо қила келмишдур.
Одамий мавжудот суянмиш ул тасаввурлар қонуниятли маълумотлар, яъни илм-фандур ва янаким қонуниятга туша билмас тасаввурлар, яъни афсона, ривоят, эртаклардур…
Дунёким, одамий мавжудот онинг измида турмоққа мажбурмишдур.
Яна бир камиким, улким, онда беихтиёр туғилажак ва беихтиёр одамий мавжудотлик фаолиятин тўхтатажак ҳолати бирла…
Нечук одамий мавжудот дунёвий ҳаёти бул қадарлар мавҳумлик остида турур?
Қонуниятли маълумотлар бул қадарлар мўл даврда ҳам жонли мавжудот сифатида қайдин келурин ва қай кетурин билмас, била олмас. Нечук?