Архитектура назарияси

О книге

Автор книги - . Произведение относится к жанрам техническая литература, прочая образовательная литература. Год его публикации неизвестен. Международный стандартный книжный номер: 9785449837370.

Аннотация

Ушбу ўқув қўлланма, «Архитектура йўналиши» мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган. Ўқув қўлланма архитектура назариясини иккинчи қисми бўлиб унда архитектура ва жамият, тамаддун, санъат, архитектура стили ва йўналишлари, ижод, амалият ва фан, шаҳарсозлик, табиат, экология ва бошқа архитектура назариясига дахлдор кўп масалалар ўз ифодасини топган.Ўқув қўлланма архитектура ихтисоси бўйича таҳсил олаётган талаба, магистрантлар, учун фойдалидир

Читать онлайн Ибадулла Байджанов - Архитектура назарияси


© Ибадулла Байджанов, 2020


ISBN 978-5-4498-3737-0

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Тақризчилар


М.Б.Сетмаматов., Урганч Давлат университетининг

«Қурилиш ва архитектура» кафедраси мудири доцент,

архитектура фанлари номзоди.

Қ. Ахмедов Урганч Давлат университетининг

«Қурилиш ва архитектура» кафедраси доценти,

техника фанлари номзоди


Байджанов ИБадулла САмандарович

Архитектура назарияси

(Ўқув қўлланма. Иккинчи қисм)


Аннотация

Ушбу ўқув қўлланма, «Архитектура йўналиши» мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган. Китобда «Архитектура назарияси» фани тўғрисида энг қадимги замонлардан ҳозиргача бўлган даврдаги архитектуравий тектоник ютуқлар ёритилган. Ўқув қўлланма архитектура назариясини иккинчи қисми бўлиб унда архитектура ва жамият, тамаддун, санъат, архитектура стили ва йўналишлари, ижод, амалият ва фан, шаҳарсозлик, табиат, экология ва бошқа архитектура назариясига дахлдор кўп масалалар ўз ифодасини топган. Ушбуларни талабалар тамонидан ўзлаштирилиши архитектурада инновацион ечимларни қўллашда катта аҳамиятга эга бўлади.

Ўқув қўлланма архитектура ихтисоси бўйича таҳсил олаётган талаба, магистрантлар, лойиҳа институтларида ишлаётган ва ушбу масалага дахлдор барча мутахассислар учун ҳам фойдалидир


Сўз боши

Ҳар қандай билимлар соҳаси маълум даражада ҳақиқий тасаввурни (тушунчани) беради: аниқ амалиётдан назарий абстрактгача. Ўз навбатида ҳар қандай одамларни даража тасаввури реал ҳақиқати ўз мақсади ва ўзининг атроф дунёқарашини такомиллаштириш воситаси бўлади.

Ижтимоий ва ижтимоий функционал аспектларини, форма ва стилларни шакллантиришни семантикани, эстетикани ва бадиий образларни, шунингдек конструктив-техник, иқтисодий, ижтимоий маданий ва экологик шартларни архитектуранинг фаолиятида этно маданият ва регионал муҳимлигини, тарихий маданий қийматларини сақлаш, меъморий мерос, анъана ва новаторликни муносабатларини, тарихий тажрибаларни ижодий ўзлаштиришдир.

Билимлар даражаси ўзаро бир бирига ўтиш ва доимий ўзаро таъсирда, улар орасидаги чегаралар эса шартли равишда, илмий назарий қурилишини тўла билимлар тизимини юқори даражаси ҳисобланади.

Кўтарилиш жараёнининг ўзи аниқликдан абстрактгача, шунингдек ўзининг абстракция формасидан яна аниқликка қайтишни шакллантиради, бунда эса янги сифат тушунчаси даражаси пайдо бўлади.


Рекомендации для вас