Ўзлик сари етти қадам – 5. Шахс ва давлат

О книге

Автор книги - . Произведение относится к жанру общая психология. Год его публикации неизвестен. Международный стандартный книжный номер: 9785449372772.

Аннотация

Ушбу китоб «7Қадам» туркумининг аввалги китобларида ўқувчига етказилган билимларга таянган ҳолда, жиддий ва кенг мавзуларни муҳокама қилади. У кучли шахс эгаси давлат ва жамият билан қандай муносабатда бўлиши кераклиги ҳақида баён қилади.

Читать онлайн Жавлон Жўраев - Ўзлик сари етти қадам – 5. Шахс ва давлат


© Жавлон Жўраев, 2018


ISBN 978-5-4493-7277-2 (т. 5)

ISBN 978-5-4493-7267-3

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Диққат

Китобда давлат ҳақида билдирилган фикрлар муаллифнинг шахсий қарашлари бўлиб, улар ҳеч бир сиёсий гуруҳ номидан айтилмаган. Муаллиф конституцион дунёвий давлат тузилмаси ва фуқаролик жамиятини ёқлайди ва давлат ҳамда шахс ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик бўлиши керак деб ҳисоблайди. Ушбу огоҳлантириш китобда келтирилган фикрларни нотўғри талқин қилиб, муаллифни сиёсий ташвиқотда айблаши мумкин бўлган шахсларга қаратилган.

Муаллифдан

Азиз Китобхон,

Мана, бир оз дам олиб, яна суҳбатга чоғландик. Охирги суҳбатимиздан бери ҳаётингизда фақат яхши ўзгаришлар юз берди деган умиддаман.

Бу галги суҳбатимиз шахс ва давлат ўртасидаги муносабатлар – кучли шахс бу муносабатларда ўзини қандай тутиши ҳақида бўлади. Унда сиз билан яна сирлашамиз – яна эски қадриятларга янгича қарашга уриниб кўрамиз.

Китоб сизга шахсий ўсишда давлатнинг тутган ўрни ҳақида баён қилади. Жамият биздан нималар кутиши, бу умидларни оқлаш учун нималарга эътибор бериш кераклиги, шахсий бахт ва жамият ўртасида зиддият пайдо бўлмаслиги учун нималар қилиш лозимлигини муҳокама қиламиз.

Ушбу – бешинчи китоб – туркумнинг энг сиёсий китоби. Унда давлат тушунчаси муҳокама қилингани учун ҳам у жуда сиёсий. Сиёсий мавзуларда гаплашиш яхши эмас деган ишонч билан яшаётган бўлсангиз, китобни ўқиш сизга ёқимсиз бўлиши мумкин. Лекин кучли шахс ҳар қандай мавзуда ўз қарашига ва қадриятларига эга бўлиши керак. Шундай экан, сиёсий мавзуларни четлаб юриб, биз ўзимизни ўсишда чекламаслигимиз даркор.

Китоб анъанавий тарзда ҳафта кунларига атаб бобларга ажратилган. Уни ўқишда сиздан шошилмасликни, айтилган фикрларни тўлиқ ўйлаб кўрибгина хулосалар чиқаришни сўрайман. Чунки сизни чуқур мавзулар кутмоқда – чуқур мавзуларда эса тезкор хулосалар чиқариш тўғри эмас.

Даврамизга энди келиб қўшилганларга бу китобни ўқишдан олдин туркумдаги аввалги китоблар билан танишиб чиқишни тавсия қиламан. Шундагина сиз китобдаги фикрларнинг тўлиқ мазмуни ва гўзаллигидан баҳраманд бўласиз.

Хўш, кучли шахсият сари навбатдаги қадамга тайёрмисиз?

Бошладик

«Ҳамма айб ўзингда. Ҳукумат ишига аралашма демаганмидим…»

(«Шум бола» кинофильмидан)

Биз давлатлар дунёсида яшаймиз. Ер юзидан одамзод яшайдиган ҳар қандай ҳудуд борки, у ерда албатта давлат бор. У турли хил кўринишда, турли куч ва шаклга эга. Лекин ҳар бир жамият бошида бу қозонни назорат қиладиган бош ошпаз туради.


Рекомендации для вас